Сайт тест режимида ишламоқда!
“Тараққиёт” кичик саноат зонасида янги корхоналар иш бошлади
  • Янгиликлар
  • 18:10 20.03.2025
  • 63
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Наврўз байрами арафасида “Тараққиёт” кичик саноат зонасида Якка тартибдаги тадбиркор Раҳматулло Абдуллаев томонидан ташкил этилган корхона ҳам иш бошлади, бу ерда МДФ эшик ва ромлар ишлаб чиқарилади. 10 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида 25 та янги иш ўрни яратилди.

Яна бир якка тартибдаги тадбиркор Муҳаммаджон Аҳмаджонов томонидан ташкил этилган корхона эшик ва ромлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, лойиҳа қиймати 15 миллиард сўмни ташкил этади. Бу ерда 50 та янги иш ўрни яратилди. 

Замонавий технологиялар асосида иш юритадиган ҳам икки корхона ҳам маҳаллий бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга ҳисса қўшади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати